Қуръони Карим (сўзма-сўз) 1.0.9 Apk

Қуръони Карим (сўзма-сўз) 1.0.9 icon
Requires: Android 4.0.3 and up
Curent version: 1.0.9
Updated: 10.05.2020
Price: Free
Size: 13.99 Mb
Download: 38

Rate saved, Thank!

4.8 (1 votes)

Description of Қуръони Карим (сўзма-сўз)

Янгилик: Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маъноларини электрон “сўзма-сўз” таржимасидан баҳраманд бўлинг!

Ассалому алайкум ҳурматли islom.uz ва arabic.uz сайтининг ўқувчилари!
Алҳамдулиллаҳ, охирги йилларда халқимиз Қуръони карим, ҳадиси шариф, фиқҳ каби диний илмларга қизиқиши ортиб бормоқда. Халқимизда соф Ислом динимиз таълимотларини ўрганишга бўлган қизиқиш зиёдалашгани аломатларини айни дамда китоб дўконларимизда сотиб олинаётган адабиётлар ҳажмидан, уламоларимизга берилаётган динимизга оид саволларнинг ортганидан ҳам билса бўлади. Шунингдек Қуръони карим ва ҳадиси шариф бўйича мамлакатимизда ўтказилаётган турли мусобақа ва тадбирлар ҳам юрдошларимизнинг миллий, маънавий ва диний илдизларимизга эҳтироми ва эҳтимоми сабабидан экани хайрлидир, албатта. Ушбулардан келиб чиқиб, биз ҳам ожизона уринишларимиз ила сиз азизларга Қуръони каримнинг ўзбек тилидаги маъноларини электрон “сўзма-сўз” таржимасини тайёрлаб тақдим этишга жазм қилдик.
Қуръони каримни ўқиётганда ўзбекча тилидаги маънолари таржимаси ила тушуниб боришни истовчилар учун осонлаштирилган тарзда андроид тизимидаги Play Market дўконида ва Apple тизимининг App Store дўконларида Қуръони карим маъноларининг “сўзма-сўз” ўзбекча таржимасини бериб боришни бошлаганимизни маълум қиламиз. Ҳозирда Фотиҳа сураси билан Бақара сурасини тайёрладик. Дуоларингизда эслаб туришингизни ўтинган ҳолда, қолган қисмларини ҳам тайёрлаб, сиз азизларга тақдим қилиш ҳаракатидамиз. Ушбу таржимамизга шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Қуръони Карим ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси”(Quroni Karim) китобларини асос қилиб олдик.

Read more...

Images

Share this App